“Чучвара ”отмен". Қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш ташаббуси рад этилди

Жамият 5092
image

Aввалроқ, “Очиқ бюджет” муҳокамалар порталида Чилонзор туман ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмга ошхона қуриш ташаббуси тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 6 сентябрь куни туман ҳокимлигида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиб, деб топилган таклифларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида Ишчи комиссия йиғилишида ушбу режани амалга ошириш рад этилди. Бу ҳақда Чилонзор туман Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу йиғилишнинг 2-сонли баённомасига кўра, Ишчи комиссия томонидан жамоатчилик фикри асосида овоз тўплаган 8 та таклифдан 2 таси, яъни туман ҳокимлигига ошхона қуриш ва 4-сектор штабини таъмирлаш бўйича киритилган таклифлар белгиланган мезонларга мос келмаганлиги сабабли ғолиблар рўйхатидан чиқарилган.

Уларнинг ўрнини кейинги ўринларни эгаллаган таклифлар билан тўлдириш масаласи Чилонзор тумани Халқ депутатлари кенгашига муҳокама учун тақдим этилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 0
Рейтинг: 3
t
×