Чойхонада актёрни пичоқлаган Маданият вазирлиги ходими 10 йилга қамалди

3-саҳифа 18893
image

Маданият вазирлигининг спорт тарғибот касаба уюшмаси раиси лавозимида ишлаган шахс ва ҳамкасби, актёр Ф.Б.ни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилган. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 апрель куни Олмазор тумани Тахтапулдарвоза кўчасида жойлашган чойхонада  Маданият вазирлигининг спорт тарғибот касаба уюшмаси раиси лавозимида ишлаган 38 ёшли шахс ва унинг бир гуруҳ ҳамкасблари ифторлик қилиш учун келган. 

Шу вақтда 38 ёшли уюшма раиси, унинг ҳамкасби ва актёр Ф.Б. иштирокида жанжал юзага келган.

Келиб чиққан жанжал оқибатида судланувчи ҳамкасбини қасддан ўлдириш мақсадида ошхонадан пичоқ олиб чиққан ва унинг чап кўкрак қафасига тан жароҳати етказган. Бироқ атрофдагилар уларни ажратиб қолгани туфайли қотиллик  якунига етмаган.

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамлар натижасида ҳаёти сақлаб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди мазкур ишни кўриб чиққан. Унда келтирилган маълумотларга кўра, судланувчи бу ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1- қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 676
Рейтинг: 3
t
×