Чой содасини 78 минг долларга кимёвий модда сифатида сотмоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
05 Июль 2021
4794Тошкент вилоятида чой содасини кимёвий модда деб алдаб, сотаётган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва М.Д. исмли шахслар чой содасини кимёвий модда сифатида сотмоқчи бўлгани аниқланган.
Хабарга кўра, М.А. ва М.Д. ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидор А.га 56 килограмм чой содасини “Германий" номли кимёвий моддаси деб алдаб, 78 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси