“Chorvoq Darvozasi” тураржой мажмуаси муваффақиятли очилди

Бизнес

image

Ўзбекистон Миллий Банки ва Dream City Development кўмагида “Chorvoq Darvozasi” тураржой мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Чорвоқ сув омборининг гўзал ва бетакрор қирғоқларида “Chorvoq Darvozasi” тураржой мажмуасининг кенг кўламли ва узоқ кутилган очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир кўплаб меҳмонлар, ҳамкорлар, инвесторлар ва мажмуанинг келажакдаги аҳолисини бирлаштирган ҳақиқий байрамга айланди.

Очилиш маросими тантанали ва руҳлантирувчи муҳитда бўлиб ўтди. Тадбир безаги ва дастурида акс этган ўзбек миллий анъаналари очилиш маросимига ўзгача файз бағишлади. Тадбир меҳмонларини, таниқли ўзбек эстрада юлдузлари – Тоҳир Содиқов, Фаррух Зокиров, Нилуфар Усмонова ва бошқа машҳур хонандаларнинг чиқишларидан иборат бой мусиқий дастур кутиб олди. Тадбирнинг махсус меҳмони Озарбайжоннинг машҳур хонандаси Роза Зергерли бўлди, унинг чиқиши кечанинг ҳақиқий безагига айланди.

Тадбир доирасида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Discover Invest қурилиш компанияси “Chorvoq Darvozasi” мажмуасининг концепцияси, меъморий ечимлари, инфратузилмаси ва табиат қўйнида қулай, тўлақонли ҳаёт кечириш учун яратилган лойиҳа ғояси ҳақида батафсил маълумот берди. Меҳмонлар лойиҳа миқёси ва гўзаллигини ўз кўзлари билан кўриб, ободонлаштирилган ҳудудда сайр қилиб, асосий объектлар билан танишдилар ва ҳар бир деталга пухта ёндашилганини юқори баҳоладилар.

Таъкидланганидек, 2024 йилнинг декабрь ойида давлатимиз Президенти Тошкент вилоятига ташрифи давомида мазкур лойиҳа билан танишиб, фаол туризмни ривожлантириш ҳамда ҳудуд аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан бир қатор муҳим тавсиялар берган эди. Ўша вақтдан бошлаб ушбу ҳудудда қурилиш ишлари барқарор ва тартибли тарзда олиб борилди.

Лойиҳанинг биринчи босқичи тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу босқич асосий қурилиш ишларининг муваффақиятли бажарилганини исботловчи муҳим босқич бўлиб, кенг кўламли лойиҳанинг келажакдаги ривожи учун йўл очди.

“Chorvoq Darvozasi” – шаҳар ташқарисидаги кўчмас мулк бозорига янгича қараш олиб кирган, замонавий, функционал лойиҳа бўлиб, у қулайлик ва ҳаёт сифатини юқори даражага кўтаришга қаратилган. Мажмуанинг очилиши профессионал мутахассисларнинг уйғун фаолияти натижасидир ва Ўзбекистоннинг шаҳар ташқарисидаги кўчмас мулк ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

 Манзил: Фуркат кўчаси, МДЦ "Tashkent City", Блок 1, Ташкент, Узбекистан

Сайт: dreamcity.uz

Телефон: +998 71 202 22 22

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг