Чорвоқ сув омбори юзаси чиқиндихонага айланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндиларнинг сузиб юргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганишлар натижасида сўнгги кунларда ёғган кучли  ёмғир натижасида Чорвоқ сув омбори  ҳавзаси ва юза қисмига ҳар хил турдаги чиқиндилар йиғилиб қолгани аниқланган. 

Ҳозирда мазкур сув омборидаги чиқиндилар махсус техника ва қайиқлар ёрдамида  тегишли тартибда бартараф этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг