“Чорвоқ”да скутер учаётган одам чўкиб кеттими? ФВВ жавоб берди
Жамият
−
11 Июнь 2022
19599Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги "Чорвоқ" сув омборида скутер минаётган дам олувчи чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот котиби Мурод Содиқов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Аниқланишича, шу ерга дам олиш учун келган фуқаро скутерни бошқараётган вақтда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Фуқаронинг устида сувда чўкмайдиган жилети бўлган ва у қирғоққа сузиб чиққан.
Сувда қолган скутер бошқа бир скутер ёрдамида тортиб, қирғоққа олиб келинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.