Чорсу, Зарқайнар, Сағбон, Себзор ва Қорасаройда “очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади
Жамият
−
12 Июнь 2020
10096Пойтахт Тошкентнинг Олмазор тумани “Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа ён-атрофдаги кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани – “очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади. Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхоналар, меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи чоғида сўз борган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги ҳунармандларга 3 йил муддатга 220 миллион сўмгача миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилади. Айни вақтда ушбу миқдор 1,5 йилга 55 млн сўмни ташкил этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровга тижорат банклари томонидан соддалаштирилган тартиб асосида, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 34 миллион сўмгача имтиёзли кредит берилишини жорий этишни буюрди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Олмазор тумани ҳокими ва Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов 2020 йилда ишга тушадиган корхоналар буюртмасига асосан, аёллар, ёшлар, камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади. “Бунда харажатларни Бандлик жамғармасидан тўлаб бериш керак”, дейди давлат раҳбари.
Қолаверса, Олмазор тумани ҳокими Раҳмонов ва вазир Ҳусанов Олмазорга бириктирилган Сурхондарё вилоятидан олиб келинган 1,5 мингта ишчиларни қурилишларда самарали ишлашини таъминлаиши лозим.
LiveБарчаси