“Чорсу”да 49 млн сўмлик тилла буюмлар ўғирланди. 12 ёшли бола ва унинг онаси ушланди
3-саҳифа
−
03 Май
9033Тошкент шаҳри “Эски жўва” бозорида жойлашган заргарлик дўконидан 49 миллион сўмлик тилла буюмларни ўғирлашда гумонланган 12 ёшли бола ва унинг онаси қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга Олмазор туманида яшовчи фуқаро M.С. томонидан мурожаат келиб тушган. Унда фуқаро ўзи сотувчи бўлиб ишлайдиган "Эски жўва" бозорида жойлашган заргарлик дўконига 28 апрель куни номаълум аёл ўсмир бола билан келгани ва заргарлик буюмларини узоқ вақт кўриб, 49 миллион сўмлик тилла буюмларни танлагани ҳамда сотиб олиш истагини билдириб қўлига олган ҳолда ўғлига бергани, ўғли эса дарҳол номаълум томонга қочиб кетгани ҳақида маълум қилган.
Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х.Г., ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И.А. экани аниқланган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Миллий гвардия ходимлари томонидан воқеа жойидан қочиб кетган вояга етмаган бола қўлга олиниб, қимматбаҳо буюмлар ўрнатилган тартибда ўз эгасига қайтарилган.
“Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь