Чироқчида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўзаро жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув жараёни акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 апрель куни соат тахминан 17:30 да Чироқчи тумани Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан туман марказидаги “Озиқ-овқат деҳқон” МЧЖ бозори атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда автомашиналар тирбандлигини олдини олиш мақсадида патруль махсус автомашинаси овоз кучайтиргич мосламаси билан хизмат олиб борилган. 

Шу жараёнда фуқаролар хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган. Улардан бири патруль автомашинасини олд ўриндиғида бўлган ЙПХ катта инспектори Б.К.ни хизмат кийимининг пагони, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олган. 

Ходимлар томонидан қўшимча кучлар чақиртирилиб, жамоат тартиби тикланган. Ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган фуқаролар Ш.Б., Н.Б., Н.Д. ва Қ.А. шахси аниқланиб, ҳозирда уларга нисбатан Чироқчи туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумон қилинувчиларнинг уч нафари Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

510

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг