Чироқчида чироқ ўчишидан норози аҳоли темирйўл атрофида тўпланди
Жамият
−
08 Июнь 2021
5233Кеча, 7 июнь куни тахминан, эрталаб соат 09:00 дан 10:20 ларга қадар “Қарши минтақавий темирйўл узели” унитар корхонасига қарашли Айратом темирйўл бекати ҳудудида Чироқчи туман “Айратом” қишлоғи фуқаролари темир йўл устига йиғилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. “Ўзбекистон темир йуллари” Ахборот-таҳлилий медиа маркази ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, аҳолининг темирйўл бекатига йиғилишининг асосий сабаби қишлоқ аҳли туман ҳокими Хуррам Жўраевдан электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлгани учун қишлоқни электр энергияси билан таъминлаш, яъни қишлоққа келадиган электр энергиясини бошқа кучлироқ трансформаторга улашни сўраган. Кеча, 7 июнь куни соат 9:00 ларда туман ҳокимининг қишлоққа ташрифи кутилган.
Туман ҳокими “Айратом” қишлоғига электр энергияси масаласини ҳал қилиш учун белгиланган вақтда келмагани сабабли, аҳоли темирйўл атрофига йиғилган.
“Тошкент – Қарши” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар поезди график бўйича ушбу бекатдан соат 10:48 да ўтиб кетиши белгиланган.
Поезд келишидан тахминан, 28 дақиқа олдин Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраевнинг ўзи келиб, темирйўл атрофида йиғилган қишлоқ аҳолисини “Айратом” қишлоғи маҳалла фуқаролар йиғинига олиб кетган ва уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
Қайд этилишича, “Афросиёб” тезюрар поезди график бўйича ушбу бекатдан соат 10:48 да ўтиб кетган. Поезд тўхтамаган ва ҳеч қандай зарар ёки талофат бўлмаган.
LiveБарчаси