Чиро Иммобиле Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади

Спорт

image

Кеча, 24 апрель куни Италия А серияси доирасида,“Лацио” ўз уйида“Милан”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйинда “бургутлар”нинг тўртинчи дақиқада урилган ягона голига ҳужумчиси Чиро Иммобиле муаллифлик қилди. Бу орқали Чиро ушбу мавсумда киритган голлари сонини 26 тага етказиб қўйди.

Шу тариқа, 32 ёшли италиялик футболчи сўнгги 6 мавсумнинг 3 тасида 25 тадан кўпроқ гол урган тўртинчи футболчига айланди. Илгари бундай натижага Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Роберт Левандовски эришганди. Бунгача Иммобиле 2017-18 йилги мавсумда А серияда 29 та гол урганди. Шунингдек, 2019-2020 йилги мавсумда эса италиялик ҳужумчи 36 та голни ҳисобига ёздириб қўйган.

2016 йилнинг 27 июлида Иммобиле “Лацио” билан шартнома имзолаганди. 2016 йилнинг 21 август куни Чиро “Лацио”даги дебют баҳсида “Аталанта” дарвозасига гол урди.

Маълумот ўрнида, италиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Чиро Иммобиле

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар