Чирчиқ шаҳри “қизил” ҳудудга киритилди
Ўзбекистон
−
12 Июнь 2020 10333 1 дақиқа
11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри "юқори хавфли ҳудуд" сифатида тоифаланди.
Барча блок-постлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб бормоқда. Автотранспорт воситалари қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳудудларни "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифага ажратиб белгилаш Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь