“Чирчиқ” полигонида авиашоу ўтказилди (фоторепортаж)

Жамият 7636
image

Ўзбекистонда ҳар йили августь ойининг учинчи якшанбасида “Ҳаво флоти” куни нишонланади. Шу муносабат билан авиашоу ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, ушбу авиашоу Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” полигонида ўтказилган.

Авиапарвозларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов ҳам иштирок этиш баробарида учувчиларнинг манёврларини кузатиб борган.

“Тадбирда сўз олганлар соҳа ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, сўнгги йиллар давомида ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК ўзининг профессионал маҳоратини муваффақиятли мукаммаллаштирган. Шахсий таркиб томонидан янги ва замонавий зенит ракета комплекслари, кўп мақсадли вертолётлар, замонавий ҳарбий-транспорт самолётлари ўзлаштирилган ҳамда тактик авиация парки таъмирланган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 3.2
t
×