Чирчиқда ЙТҲ: Damas думалаб, ҳайдовчи “лабавой”дан отилиб чиқди (видео)
3-саҳифа
−
13 Ноябрь 2021
10662Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Тошкент вилоятида Damas билан Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Damas думалади, ҳеч ким тан жароҳати олмади. Бу ҳақда Ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 18:00 да вилоятнинг Чирчиқ шаҳри “Кангли-Х.Мақсудов” кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.М. бошқарувидаги Damas русумли ҳамда 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Д. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Хабарга кўра, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель