Чирчиқда қулупнай сотувчи аёллар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал юз берди

3-саҳифа 8610
image

Ижтимоий тармоқларда қулупнай сотаётган аёллар Ички ишлар органлари ходимлари билан жанжаллашётганига акс этган видео тарқалди. Видеода орган ходимлари уларнинг қулупнайларини ҳар томонга сочиб, идишларини ағдаргани акс этган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот котиби маълумот берди. 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Чирчиқ туманидада йўлнинг қатнов қисмида ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жалб этилган Ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал уюштирган.

Матбуот котибига кўра, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойида қасддан ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3.1
t
×