Чирчиқда қўққисдан ҳужумга ўтган “душман” тезкорлик билан яксон этилди
Жамият
−
09 Июнь 2019
14443Чирчиқ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамкорлигида шартли душманни йўқ қилиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Машғулотларнинг асосий мақсади қўққисдан ҳужумга ўтган шартли душманни тезкорлик билан яксон этишга қаратилди. Дастлаб яланглик орқали ҳужумга ўтган шартли душман вертолётлар орқали ҳудудга келтирилган махсус бўлинмалар томонидан қўршовга олинди ва уларнинг олдинга ҳаракатланишига тўсқинлик қилинди.
Қуруқлик орқали махсус операция кучлари енгил зирҳли техникаларда ҳам етиб келиб, қисқа муддат ичида “душман”ни ер тишлатди. Шартли душман яксон этилгач, десантчилар ҳудудни миналардан тозалаш, шартли жароҳат олганларни эвакуация қилиш бўйича амалиётга киришиб, белгиланган вазифани муваффақиятли бажарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь