Чирчиқда 58 ёшли эркакни урган ўқувчиларга жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
25 Май 2022
37772Аввалроқ, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 8-синф ўқувчилари 58 ёшли эркакни ҳақорат қилиб, калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мактаб ўқувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 май куни Чирчиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари безорилик содир этган ҳолати юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, воқеа жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 17:30 да содир бўлган. 2007 йилда туғилган ва айни вақтда 8-синф ўқувчиси бўлган Н.Л ва Э.А. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, одоб-ахлоқ нормаларига зид равишда Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия ҳудудида 58 ёшли Р.А.ни (Юқори Чирчиқ туманида яшовчи) ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир этган.
Ўз навбатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган А.Н. (7-синф ўқувчиси) мазкур жараённи уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олган. Кейинчалик видеолавҳани ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
LiveБарчаси