Чинозда 96 нафар фуқаронинг “шўрига шўрва тўккан” банк ходимига жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
07 Апрель 2022
8022Тошкент вилоятида мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 96 кишини кредитларини ўзлаштирган банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими “Х.А.” содир этган ноқонуний фаолият фош этилган.
Хусусан, “Х.А.” мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 2020 йилда турмуш ўртоғи номига деҳқон хўжалиги ташкил этиб, уни ўзи ишлайдиган банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган. Сўнг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 15 нафар фуқарога ажратилган жами 397,3 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, фуқароларга нақдлаштириб бериши натижасида ушбу маблағлар мақсадсиз сарфлаган.
Шунингдек, “Х.А.” 2021 йилда 3 нафар яқин таниши номига деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, уларни ҳам банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида эса 71 нафар фуқарога ажратилган жами 2 миллиард 182 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ушбу хўжаликлар орқали нақдлаштириб беришини айтиб, сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, 2020 йилда 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан мини печлар харид қилиш учун 60 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишига эришган ва уларни ҳам ўзига тегишли таъминотчи деҳқон хўжалиги ҳисобига ўтказиб, талон-тарож қилган.
Ҳозирда “Х.А.”га нисбатан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь