Чиннидек ялтирайди – АҚШ ва Европа шаҳарларининг йўллари энди Ўзбекистонда!

Реклама 9852
image

Йўллар гўё ювилган ойнак, ҳовли гўё артилган чинни... Европанинг айрим шаҳарлари, қолаверса, Корея, Туркия, Индонезия, Сингапурда бўлганларнинг кўпчилиги йўлларнинг тоза ва озода сақланиши, текис ва равонлиги, ранг-баранг бўёқлар, шакллар ва суратлар билан безилатилганини айтади. Унда, ҳатто, аксингизни кўришингиз мумкинлигини қўшимча қилади. Бундай йўллар аллақачон Ўзбекистонга ҳам етиб келган. Аввалига тажриба асносида қўлланилган рангли ва безакли асфальт қопламаси кун сайин оммалашиб, марказий кўчалардан тортиб, йирик, ўзини ҳурмат қилган корхона ва ташкилотлар атрофини безаб турибди. 

Жумладан, пойтахтдаги Экопарк, Ашхабод сайлгоҳлари, “Узгидроэнергия” АЖ олди ва ички ҳовлиси, Кўксарой ва Оқсарой қароргоҳлари, Бухоро марказий кўчалари, Бухородаги универсиада ўйинлари ўтказилган стадион, “Ҳалқлар дўстлиги” майдони, “Жасорат” ёдгорлиги қаршисидаги майдон, Камолон маҳалласи Анхор атрофига рангли ва безакли асфальт қилинган. Уларда пиёда ё автомобилда ҳаракатлансангиз бахри-дилингиз очилади. 

Хўш, рангли асфальт нима ўзи? Унинг қандай хусусиятлари бор? Ўзбекистонда кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган IMKAR корхонаси Истанбул, Прага, Лондон, Сингапур, Баку шаҳарларидаги каби ранг-баранг ва кўзни қувнатувчи асфальт қопламаларни тавсия этасиз. Сиз ушбу асфальтлар ҳақида қуйида батафсил танишишингиз, уларнинг афзалликлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. 

 

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Қорасувбўйи кўчаси 269-уй.
Мурожаат учун тел.: +998 712946447, +998 712946475

Рангли ва безакли асфальт қопламаси нима ўзи?

Рангли ва безакли асфальт қопламаси мана қарийб 30 йилдан ошиқ муддатда кенг қўлланилиб келиб, ерни безакли қоплашнинг энг чидамли ва мустаҳкам усули ҳисобланади. Рангли ва безакли асфальт қопламаси, кўриниши, қўлланилиш ерлари жиҳатидан, ерни брусчатка, ғишт ва бошқа қоплаш усулларидан кўра анчага ўзиб кетган. Декоратив безак бериш қолиплари ердамида асфальт қопламасига истагингизга қараб ғишт, харсангтош, арча, брусчатка, фиско, шифер ва бошқа исталган орнамент ва безак бериш мумкин.

Асфальт юзаси, безак берилгандан сўнг, махсус асфальт буёғи билан қопланади. Ушбу махсус асфальт бўёғи сувга асосланган пигмент, полимер ва акрил смоласи билан кучайтирилган махсус цементдан иборат. Бўёқ асфальтнинг қувватини, чидамлилигини орттиради, ёрилишини ва ёмонлашишини олдини олади. Рангли ва безакли асфальт қопламаси, турли хил йўл, об-ҳаво ва иқлим шароитига эга бўлган дунёнинг турли хил мамлакатларида ўзининг сифати ва қулайлигини исботлади. Европа, АҚШ ва Австралияда кўп йиллардан буён қўлланиб келинмоқда.

Рангли ва безакли асфальт қопламасининг қўлланилиши қандай?

Лойиҳалаштириш: рангли ва безакли асфальт қопламаси қилинадиган ер майдонида сув оқава ва дренаж системаси, асфальт ости табақани ётқизиш каби тайёргарлик ишлари, бериладиган безак тури ва бўёқ рангларини  белгилаб берувчи дизайн ва лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилади.

Ер майдонини тайёрлаш: Истанилган ер юзасида, ер 92-98% га сиқиштирилган бўлса, уни устига аввал асфальт ётқизиб, ундан сўнг безак ва ранг берса бўлади. Ерни асфальт ётқизиш учун яна ҳам мослаштириш ва аҳволини яхшилаш учун қум ва шағал аралашмаси билан тўлдирилиб текисланиши мумкин. Шу билан бирга йулнинг нишиблиги ҳам керакли ҳолга келтирилади. Асфальт бетон юзасига ҳам ётқизилиши мумкин. Унда қўшимча ҳеч қандай яхшилаш ишларини ўтказиш шарт бўлмайди.

Рангли асфальтнинг афзалликлари:

а)  Асфальтга берилган безак ва махсус бўёқ, унинг чидамлилигини 3 баробар орттиради.
б) Махсус цемент ва акрил смоласи асосидаги ушбу махсус бўёқ асфальт юзасига ёпишади, ҳар қандай шароитга чидамли табақа хосил қилади, асфальт юзасидан кўчмаган ҳолда, кўп йилларга ўз рангини сақлаб қолади.
в) Махсус цемент таркибидаги қаттиқлаштирувчи модда ёрдамида асфальт юзаси яна ҳам бақувват қилади ва эскиришга қарши чидамлилигини 3 баробар орттиради.
г) Бўёқ қопланган асфальт ҳавонинг -30 дан + 90 гача бўлган даражада ўз хусусиятларини йўқотмайди, энг бошидаги таровати ва кўринишини сақлаб қолади.
д) Асфальт устидаги ушбу бўёқли қоплама қуёш нурларини тўлиқ қайтарган ҳолда, одатда куйдирувчи бўлган асфальт юзасидаги қуёш тафтини сезилмас ҳолга келтиради.
е) Бўёқнинг герметик хусусияти ёрдамида мавжуд асфальт юзалари гидроизоляция қилинган хусусиятга эга бўлади.

ТЕЖАМКОРЛИК: Ҳаммага маълумки, асфальт ётқизиш ер юзасини қоплашнинг энг арзон усули ҳисобланади. Рангли ва безакли асфальт қопламаси, ер юзасига брусчатка териш усулига нисбатан вақт ва ишчи кучини кенг кўламда тежаш имконини беради. Шу сабабли, бўёқ берилган йўл ва пиёда йўлакчалари ўша куннинг ўзида, бўяш ишлари амалга оширилгандан 4-5 соатдан кейин пиёдаларга фойдаланишга топширилиши мумкин. Автотранспортлар эса 48 соатдан кейин бўёқ урилган йўлдан фойдаланишни бошлашлари мумкин. Бир кунда 1000 – 1250 м2 асфальтни ушбу бўёқ билан бўяш мумкин.

ЭСТЕТИКА: Асфальтга берилган безак ва махсус ранглардаги бўёқ, асфальт юзасида доимий турувчи табиий классик тошнинг ранги ва кўринишини пайдо бўлишини таъминлайди. Асфальт юзаси, бошқа брусчатка каби қопламалардан фарқли ўлароқ на чўкмайди ва на ишиб чиқмайди. Асфальт бирлашган жойлари вайрон бўлмайди, кўп йиллар давомида ўз силлиқлиги ва тароватини сақлаб қолади. Асфальтни муқобил ва ностандарт ранглар ва безаклар билан бўяш имкони пайдо бўлади.

ЧИДАМЛИЛИК: Ушбу махсус бўёқ ёрдамида асфальт чидамлилиги, бошқа ўхшаш қурилиш молларига нисбатан чидамлилигини 3 баробарга орттиради.

ХАВФСИЗЛИК: Рангли ва безакли асфальт қопламаси қилинган йўлга чиққан автотранспорт воситаси, ғилдиракдан келган овоз ва кўзга ташланган рангбаранг юза, хайдовчини яна хам эътиборли бўлишга ва транспорт воситасининг харакатини секинлаштиришга ундайди. Брусчатка қопланган йўлларда, бетон блокчалар орасидаги чокларнинг кучсизланиши ва уларнинг ўз ерларидан кўчиши оқибатида, бир-бирига урилиб шовқин юзага келтиради, ғилдирак остидан учиб чиққан брусчатка тошлари бошқа транспорт воситасига зарар етказиши ёки одамга тегиб жароҳатлаши мумкин. Безакли ва рангли асфальт йўлларда кетаётганингизда ўзингиз тўлиқ хавфсиз ҳис этасиз.

ТОЗАЛИК: Бетон ва табиий тош қопламали йўлларда, тозалаш ишлари пайтида тошлар орасидаги қум камайиб, пайдо бўлган бўшлиққа сув тўлади. Музлаган сув кенгайиб, тошлар орасидаги бўшлиқни янада кенгайтириб, натижада қоплама зарар кўради. Оралиқ бўшлиқларда турли хил ёввойи ўтлар ўсиб чиқади. Пиёдалар жойидан ўйнаб қолган тошларни босганда, турли хил кирланган лойқа сувлар ҳар тарафга сачрашни бошлайди. Шу сабабли бу ҳолат, қоплама қилинган ерда узлуксиз равишда тамирлаш ва тозалаш ишларини талаб этади. Асфальт устига қўлланилган безак ва рангли бўёқ, юзани тўлиқ бир хил қоплагани учун, у жойни тозалаш учун алоҳида чора-тадбирлар амалга оширилиши шарт эмас. Ҳатто, бўялган асфальт юзасини ободонлаштириш хизматларининг сув билан асфальтни ювиш учун мўлжалланган махсус транспорт воситаларидан ҳам фойдаланган ҳолда ювиш мумкин.

САЛОМАТЛИК: Брусчатка тошлари орасидан усиб чиққан ёввойи ўтларни йўқ қилиш мақсадида сепилган кимёвий моддалар, атроф муҳит ва одамларга ҳам зиён етказади. Тошлар орасидаги қумлар эса шамол кўтарилганда, биргалашиб ҳавога кўтарилиб пиёдаларга ноқулайликлар яратади. Бу камчиликлардан безакли ва рангли асфальт усулини ишлатган ҳолда фориғ бўлиш мумкин.

УЙҒУНЛИК: Асфальт юзасига хоҳлаган ранг ва безак бериш имкони борлигидан, замонавий ва тарихий шаҳар кўриниши билан уйғунлиги сабабли, ундан турли хил тарихий ва замонавий обидаларни таъмирлаш ва тиклаш ишларида фойдаланиш мумкин. 

ОЧИҚ ТУРДАГИ СПОРТ МАЙДОНЧАЛАРИ: Очиқ турдаги спорт майдончаларида, рангли ва безакли асфальт ўзининг эгилувчан хусусияти билан спортчиларнинг анатомик тузилишига мослашади. Шу тариқа спортчи, айниқса унинг оёғи камроқ толиқади ва камроқ жисмоний энергия сарфлайди.

МАЙДОНЛАР ВА БОЛАЛАР ЎЙИНГОҲЛАРИ: Асфальт ва тош ётқизиш усулининг бошқа кўринишларига нисбатан, рангли ва безакли асфальт қопламаси усули 10 боробар тезроқ амалга оширилади. Шунинг уш турдаги асфальт қопламаси усулини қўллаш, йўлнинг бу қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш оқибатида вужудга келган зарарларни қоплайди. Рангли безакли асфальт қопламаси усули қўлланилганда, кенгаювчи деформацион чоклардан фойдаланишга эҳтиёж қолмади. Бўёқ асфаль юсасини тўлиқ тенг баравар қоплагани сабали, ҳеч қандай сув ерга сингмайди ва оқибатда унинг эрозияси ва музлаши юзага келмайди.

АСОСИЙ ҚЎЛЛАНИЛИШ ЖОЙЛАРИ: Алоҳида эътиборга муҳтож одамларга мўлжалланган йўлаклар, велосипед ва сайр йўлакчалари, пиёдалар йўлаклари ва тротуарлар, автотураргоҳлар ва ёпиқ турдаги гаражлар ва бошқа ҳамма турдаги асфальт йўллар. 

ТЕХНИК ХУСУСИЯТЛАР

АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИШ: Асфальт қопламаси ётқизиш ишлари учун 0-5 Турдаги асфальт керак бўлади. Бу асфальтнинг таркиби: 91,5% 0-5 мм қум (клинец), 3% тўлдирувчи материал, 5,8% битум (А.С. 60/70)

Асфальт заводидан келтирилган асфальтнинг ҳарорати ётқизилишдан олдин 120-130 даража бўлиши керак. Асфальт 1,5 тонналик асфальт ёткизиш цилиндри билан 91-94% сиқиштирган холда ётқизилади.

БЕЗАК БЕРИШ: Ётқизилган асфальт ҳарорати 80 даражага тушганда, олдиндан безак турига қараб тайёрланган пўлат симлардан ясалган безак қолиплари керак бўлган йўналишда асфальтга тахлаб чиқилади. 4-6 тонна/м2 қувват билан асфальт сиқиштирувчи машинадан фойдаланган ҳолда қолиплар асфальтга кўмиладиган қилиб устидан юриб чиқилади. Шу тариқа асфальт устида 9 мм чуқурликда безак чоклари пайдо бўлади.

Кейинчалик, асфальтнинг харорати 35 даражага тушганда, асфальт юзасига махсус бўёқ берилади. Бу бўёқ қопламаси сув, тузли сув, суюқ совун, минерал ёғ ва бензинга қарши ўта чидамли. Буёқ 110 PSi босим билан суюқлик сепиш махсус ускунасида сепилади ва 80 см узунлигидаги, махсус чўтка билан сурилади. Биринчи табақа бўёқ (1-2 соатда) қуригандан кейин, устидан яна бир бор махсус лак жило суюқлиги сепилади.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Қорасувбўйи кўчаси 269-уй.
Мурожаат учун тел.: +998 712946447, +998 712946475

Реклама ҳуқуқи асосида
 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 4.2