Чимкентда портлаш: 18 кунлик чақалоқ қурбон бўлди

Олам

image

Бугун, 21 май куни Қозоғистон жанубидаги Чимкент шаҳрида жойлашган вилоят перинаталь маркази яқинидаги дорихонада портлаш рўй берди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ТАСС Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

“Чимкентда 1-сонли вилоят перинатал маркази яқинида жойлашган хусусий дорихона биносида портлаш содир бўлди. Афсуски, 43 ёшли қоровул, 42 ёшли ишчи ва туғилганига 18 кун бўлган чақалоқ қурбон бўлди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, саккиз киши жабрланган, уларнинг барчаси шаҳар тиббиёт муассасаларига ётқизилган. 

Воқеа содир бўлган вақтда перинатал марказда 189 нафар бемор ва 65 нафар ходим бўлган. Уларнинг барчаси Чимкентдаги бошқа тиббиёт ташкилотларига кўчирилган.

Чимкент ИИБ маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 138-сонли шифохоналараро хусусий дорихона биноси вайрон бўлган. Юзага келган ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Портлаш факти бўйича полиция Қозоғистон Жиноят кодексининг “одам ўлимига олиб келган ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш” моддаси бўйича терговга қадар текширув бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг