Чимёнда норозиликка сабаб бўлган ҳолат бўйича раcмий изоҳ берилди
3-саҳифа
−
05 Январь 2022
19104Ижтимой тармоқлар орқали Чимёнда дам олувчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган “қўлбола тўсиқлар” нима мақсадда қўйилгани хусусидаги эътирозларга Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан расмий муносабат берилди.
“Бугунги кунда дам олиш масканига ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилинган ва ҳудуддаги (от, квадратцикл, сноуборт, тюбинг, чанғи ва бошқа) кўнгилочар спорт турлари билан шуғулланувчи спорт ихлосмандлари ва якка тартибдаги дам олувчилар ўртасида турли хил кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғидаги “Пахтакор спорт базаси” спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансига ўтказилган.
Шунингдек, мазкур маскан бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан тегишли тартибда “E-IJRO AUKSION” орқали Азимов Жавоҳир Азим ўғлига 2021 йил 29 ноябрдаги № 007649/123-21-сонли шартнома билан ижарага берилган.
Илёсбек Махмудов
LiveБарчаси