Чимбойда 2 та мактаб биносини таъмирлашда 452,5 млн сўм талон-торож қилинди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида 2 та умумий ўрта таълим мактаб биноларини таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чимбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда тумандаги умумий ўрта таълим мактаб биноларини жорий таъмирлашда “Р” ва “N.” МЧЖлар томонидан амалда бажарилмаган қурилиш ишларини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 36-мактаб бўйича 290,9 млн сўм ва 44-мактаб бўйича 161,6 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган. Туман халқ таълими бўлими томонидан эса ушбу жамиятлар ҳисоб рақамига пуллар тўлиқ ўтказиб берилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми 209-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг