Чимбой тумани маъмурий суди раиси 44 ёшида вафот этди

Local

image

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани маъмурий суди раиси Бегдулла Ауезимбетов вафот этди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарда 44 яшар суд раисининг вафотига нима сабаб бўлгани айтилмаган. 

Маълумот ўрнида, Бегдулла Ауезимбетов 1976 йилда туғилган. 

2006 йилда Қорақалпоқ давлат университети Юридик факультетини тамомлаган. У 2015 йилдан буён суд тизимида ишлаб келаётган эди. 

Бегдулла Ауезимбетов жорий йилнинг 6 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланган эди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Rate Count

344

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic