Чилонзорнинг 17-мавзесида ёнғин бўлди
Жамият
−
18 Октябрь 2019
3418Эҳтиётсизлик оқибатида ёнғинлар келиб чиқиши энг кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Ёнғин одамларнинг бевақт вафоти этишига шу билан бирга, катта миқдорда моддий зарарни келтириб чиқаришини унутмаслигимиз, доим хушёр ва огоҳ бўлишимиз зарур.
Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан олинган хабарга кўра, Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 3 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Жумладан, кеча, 17 октябрь куни соат 20:40 да, Чилонзор тумани, 17-мавзе 29-уй олдида жойлашган Чиқинди йиғиш шохобчаси 40 квадрат метр майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 20:50 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:56 да қуршаб олиниб, соат 21:03 да бартараф этилган.
LiveБарчаси