Чилонзорлик зўравон ваҳшийларча ўлдирилгани ростми? Воқеа аслида қаерда рўй берган?

3-саҳифа 97351
image

Ижтимоий тармоқларда бир йигитнинг уй томида бўйнидан осилган ҳолатда жон бергани акс этган сурат тарқалмоқда. Ушбу сурат остида эса у пойтахт Тошкентнинг Чилонзор туманида яшагани, безори ва зўравон бўлгани, охир-оқибат ўзи ҳам ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида изоҳлар тарқалмоқда. 

QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга кўра, ушбу воқеа Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри, Низомий районида туширилган. 

Жорий йилнинг 18 июль куни озарбайжонлик спортчи Камрон Қосимов яшаш уйининг том қисмига чиқиб, ўз жонига қасд қилган. Бир неча кун ўтиб унинг жасади осилган ҳолатда топилган. 

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддаси (Қотиллий ёки ўз жонига қасд қилишга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Суд-тиббий экспретизаси натижаларига кўра, Камрон Қосимов 16 июль куни ўз жонига қасд қилган. Жасад икки кун ўтиб топилган.

Қайд этилишича, у бироз аввал турмуш ўртоғидан ажрашган. Ундаги психологик зўриқишлар ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5828
Рейтинг: 2.9
t
×