Чилонзордаги хонадонга ўт кетди. Ёнғинни ўчиришга 6 та машина келди
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2021
6157Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин соат 16:37 да Чилонзор тумани “Хонтўпи” МФЙ Дийдор 5-тор кўчасида жойлашган хонадонда юз берган.
Хабарга кўра, соат 16:39 да 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 17:22 да қуршаб олиниган ва соат 17:33 да бартараф этилган.
Оқибатда хонадоннинг тахминан 250-300 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
“Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь