Чилонзорда “Toshissiqquvvati” ходими пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 июн 2022 7673 1 дақиқа
Тошкентда фуқаронинг сув ва иссиқлик энергиясидан қарзини сўндириш эвазига 270 АҚШ доллар олган иссиқлик тарқатиш бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, “Toshissiqquvvati” ДУК Чилонзор тумани иссиқлик тарқатиш бўлими техник-нозири Д.Н. фуқаро М.нинг хонадонидаги иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан 3,4 миллион сўмлик қарздорлигини сўндириб, жорий йилнинг декабрь ойига қадар қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома расмийлаштириб берган.
Бунинг эвазига эса у фуқародан 270 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август