Чилонзорда оғуфуруш қўлга тушди

Жамият

image

Маълумки, наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ва савдоси билан шуғулланиш оғир жиноятлардан бири ҳисобланади. Бироқ, мўмай даромад илинжида бу йўлдан қайтмайдиганлар ҳам бор. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, шу йилнинг  25 октябрь куни тахминан соат 17:40 да пойтахтнинг Чилонзор туманидаги ЙПХ постида Спарк русумли автомобиль тўхтатилди.

Шубҳали кўринган мазкур автомобиль текширилганда, салонининг орқа ўриндиғидан 30 ёшли Баҳодир Т.га тегишли бўлган 50,52 грамм марихуана топилди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзорда оғуфуруш қўлга олинди

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар