Чилонзорда киракашлик қилган талончилар қўлга олинди
Жамият 21 Октябрь 19:48
4075
Ҳар қандай жиноятни содир этган шахс қонунга мувофиқ жазога тортилади.
Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот каналига кўра, шу йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 03:00 да пойтахтнинг Чилонзор туманида 22 ёшли Шамсиддин Ш. “Нексия-2” русумли автомобилда таниши бўлган 25 ёшли Акбарали О. билан бирга бўла туриб, йўлдан 37 ёшли Тимур Х. ва 34 ёшли Рустам Г.ларни миндиради.
Йўловчиларни манзилларигача олиб бориб қўйгач, Шамсиддин ва Акбарали йўловчилардан умумий миқдорда 750 минг сўмни тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.