“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичи қуриш ҳақида таклиф билдирилди
Жамият
−
09 Апрель 2019
5606Ҳудудининг катталиги ва аҳоли сони бўйича Ўзбекистондаги энг катта шаҳар ҳисобланадиган Тошкент шаҳри йўлларида автоуловлар жуда серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб.
Шу сабабдан, “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичи қуриш ҳақида таклиф билдирилган.
“Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келяпти”, дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ҳамда ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур.
Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз вақтида эътибор қаратиши зарурлигини ҳам кўрсатмоқда, дейилади мурожаат матнида.
“Шуларни инобатга олган ҳолда “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичлари (“Новза” метро бекати устидаги сингари) қуришни таклиф этаман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Ушбу ғояни амалга ошириш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши масалани масъул ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқиши ва ижобий ҳал этиши зарур. Ушбу кўприкларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида минглаб пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь