Чикагога торнадо ёпирилди
Олам
−
13 Июль 2023
4173Кеча, 12 июль куни торнадолар ва момақалдироқлар АҚШнинг учинчи йирик шаҳри Чикагонинг катта ҳудудини вайрон қилди. Оқибатда шаҳардаги О’Хара ва Мидуэй аэропортлари вақтинча барча ҳаво қатновини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Иллинойс штатининг шимоли-шарқидаги тўртта округда камида саккизта торнадо, шу жумладан Чикаго шаҳри жойлашган Кук округида тўртта торнадо кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган фотосуратлардан бирида Чикагодан 24 км жануби-ғарбда жойлашган Маккук саноат туманидапш бино қулагани акс этган.
Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, Кук округидаги Каунтрисайд шаҳарчасида дарахтлар илдизи билан қўпорилган ва томлари учиб кетган, Ла-Грейнжда эса автомобиль ойналари учиб кетган.
О’Хара ва Мидуэй аэропортларига барча тижорий рейсларнинг жўнашлари тўхтатилган ва икки аэропортдан учадиган рейслар кечиктирилган. Fligh Аware маълумотларига кўра, О’Харага 300 дан ортиқ, Мидуэйга эса 32 та рейс бекор қилинган.
Расмийларнинг билдиришича, бўронлар ўтиб кетганидан кейин аэропортларда нормал иш жараёни қайта тикланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь