Чикагода отишма содир этган шахсга айблов эълон қилинди. У умрбодга қамалиши мумкин

Олам

image

АҚШнинг Иллинойс штатидаги туман прокуратураси Чикагодаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган параддаги отишмада гумонланувчи Роберт Кримога нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда округ прокурори Эрик Райнхарт маълум қилган.

“Кеча, 5 июль куни Лейк округи прокурорлари Роберт Кримони етти кишини ўлдиришда айбладилар", дейди Райнҳарт.

Унинг таъкидлашича, кейинчалик 22 ёшли Кримога нисбатан қўшимча айбловлар эълон қилиниши мумкин.

“Агар у айбдор деб топилса, умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин”, дейди прокурор. 

Райнхартнинг сўзларига кўра, бугун, 6 июль куни прокурорлар Кримони гаров эвазига чиқиб кетиш имкониятидан маҳрум қилишни талаб қилиб, судга боради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Чикагодаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парад бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, отишма содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада етти киши ҳалок бўлган, 26 киши эса шифохонага ётқизилган. Жиноятчи парад ўтадиган жой яқинидаги дўкон томидан туриб одамларни ўққа тутган. Шундан сўнг, у воқеа жойидан қочган, бироқ полиция уни қўлга олган ва шахсига аниқлик киритган. У 22 ёшли Роберт Кримо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг