Чикагода отишма содир этган шахс ўзи ва қариндошларини ҳам ўлдирмоқчи бўлган – АҚШ полицияси
Олам
−
06 Июль 2022
4483Жорий йилнинг 4 июль куни Чикагода (Иллинойс штати) Мустақиллик куни парадида отишма содир этганликда гумон қилинган шахс 2019 йилда ўзини ўлдирмоқчи бўлган, шунингдек қариндошларини ўлдириш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакили Кристофер Ковелли маълум қилган.
Унга кўра, 2019 йил апрель ойида номаълум шахс полицияга қўнғироқ қилиб, бир ҳафта олдин Роберт Кримо ўз жонига қасд қилишга уринганини айтган.
"Ўша вақтда суиқасдга ҳуқуқ-тартибот идораларининг аралашуви талаб қилинмаган. Муаммо билан руҳий саломатлик бўйича мутахассислар шуғулланган", дейди полиция вакили.
Ўша йилнинг сентябрь ойида эса Кримонинг оила аъзоси полицияга қўнғироқ қилиб, унда пичоқлар тўплами борлигини ва "ҳаммани ўлдириш билан таҳдид қилганини" маълум қилган.
"Шундан сўнг полиция воқеа жойига етиб борган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Кримонинг уйидан 16 та пичоқ ва қилични олиб чиқиб кетган. Бироқ йигитни ҳибсга олишга асос бўлмаган", дейди Ковелли.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Чикагодаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парад бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, отишма содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада етти киши ҳалок бўлган, 26 киши эса шифохонага ётқизилган. Жиноятчи парад ўтадиган жой яқинидаги дўкон томидан туриб одамларни ўққа тутган. Шундан сўнг, у воқеа жойидан қочган, бироқ полиция уни қўлга олган ва шахсига аниқлик киритган. У 22 ёшли Роберт Кримо бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь