Чиқиндиларни қайта ишлаш комплексидан чақалоқ мурдаси топилди

Олам

image

Кеча, 27 январь куни Бошқирдистоннинг Мелеуз шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуасидан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг республика тергов бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳозирда терговчилар чақалоқнинг онаси билан суҳбатлашмоқда. Гўдакнинг ўлими сабаблари эса аниқланмоқда.

"Мелеуз шаҳридаги чиқиндини қайта ишлаш мажмуасида янги туғилган чақалоқнинг жасади топилгани бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа жойи кўздан кечирилган, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган", дейди бошқарма вакили. 

Унинг қўшимча қилишича, чақалоқ топилганидан сўнг, терговчилар полиция ходимлари билан биргаликда кун давомида боланинг онасини аниқлашган. Ҳозирда она тергов қилинмоқда. Текширув натижасида процессуал тартибда қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январь куни Урганч шаҳар, Амир Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

565

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг