“Чиқинди идишидаги муҳаббат" рекорд даражада қимматга сотилди

Маданият-санъат 9042
image

Инглизлар орасида Бенкси номи билан танилган стрит-арт (street art) рассомининг “Чиқинди идишидаги муҳаббат" асари "Sotheby's" кимошди савдо уйи томонидан рекорд даражадаги нарх –  25 миллион долларга сотилди.

Суратни сотиб олган одамнинг исми ошкор қилинмаган. Кимошди савдоси 10 дақиқа давом этган, суратнинг якуний нархи 18,6 миллион фунт стерлинг (25,4 миллион доллар) ни ташкил қилган. Бу Бенкси асарлари орасидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

2018 йили Бенкси томонидан чизилган "Пуфак тутган қизалоқ" сурати 1,4 миллион доллар эвазига сотилган эди. Шундан кейин, суратнинг ярми ўз-ўзидан кесила бошлаган. Экспертларнинг айтишича, бу ижтимоий медиа даврида инсон ҳис-туйғуларининг қанчалар қисқа вақт ичида йўқ бўлиб кетаётганига ишора қилади. Шундан кейин асар "Чиқинди идишидаги муҳаббат" деб атала бошлаган. У Бенксининг энг машҳур асарларидан бири ҳисобланади. Рассом ушбу суратни 2006 йилда чизган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 0
Рейтинг: 3
t
×