Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон четга қанча газ сотаётганини айтди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг хорижга табиий газ экспорти 15-20 фоизгача қисқарган. Мамлакат ҳозир хориждан газ сотиб олишга ҳам қодир. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда сайловчилар билан учрашув вақтида айтиб ўтди.

“Қашқадарёнинг мен бормаган ҳудуди қолмаган. Бош вазир бўлган пайтларимда ҳам оғир-оғир масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қилганмиз. Йилнинг мана шу пайтлари ҳаммамиз пахта дардида юрардик. Лекин қизиғи, далада эмас, кўпроқ пахта заводи атрофида айланардик. Лекин “хлопзавод”да пахта ўсмайдику, “приписка” ўсади у ерда.

Бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман – 2016 йилгача биз асосан газ билан пахта сотардик. Газдан кўпи билан 1 млрд, пахтадан нари борса 800-900 млн доллар даромад олардик. Ҳозир биласизлар, четга нари борса 15-20 фоиз газ сотяпмиз. Чунки эски шартномаларимиз бор. Керак бўлса четдан газ сотиб олишга ҳам тайёрмиз, сабаби, саноатимиз ишлаяпти”, деган Шавкат Мирзиёев.

Амалдаги давлат раҳбари Қашқадарёда бошқа вилоятларга нисбатан муаммолар кўп эканини урғулаган.

“Бугун жонажон халқимизнинг фаровонлиги учун кўп-кўп ишлар қилишимиз кераклигини ҳаммамиз биламиз. Бугун ана шу масалалар бўйича очиқ мулоқот қилиб оламиз”, деган Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

498

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг