Чет элликлар Ўзбекистонга асосан нима мақсадда келгани маълум бўлди

Жамият 7159
image

Жорий йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сони 6 млн 55 минг 300 кишини (Республикага келган ва кетганларнинг умумий сонида бир киши бир неча марта ҳисобланиши мумкин ва бу алоҳида холат сифатида ҳисобга олинган) ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,8 фоизга ортган.

2019 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг 54,1 фоизи (3 млн 273,1 минг киши) эркаклар, 45,9  фоизи (2 млн 782, 2 минг киши) аёлларни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари бу қариндошларни йўқлаш - 67,3 фоиз бўлган. Чет элликларнинг 12 фоизи сайёҳлик учун, 10,5 фоизи транзит мақсадида, 0,7 фоизи даволаниш, 0,7 фоизи ишлаш, 0,7 фоизи доимий яшаш, 0,6 фоизи хизмат юзасидан ва тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

2019 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 52,1 фоизи – 31-55 ёшлилар, 21 фоизи – 19-30 ёшлилар, 17,9 фоизи – 55 ёш ва ундан катталар, 9 фоизи – 0-18 ёшлилар ташкил этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 319
Рейтинг: 3.0
t
×