Чет элда ўқимоқчи бўлганлар чув тушди
3-саҳифа
−
02 Июнь 2023
6883Фарғона ва Андижон вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Унда айтилишича, дастлабки ҳолат Бешариқ туманда фуқаролар О.Н. ва А.У. фуқаро Н.Х. ва Ш.Х.нинг ишончига кириб, уларни қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни айтган. Шунингдек, кейинчалик ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига жами 22,5 млн сўм ва 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Бундан ташқари, департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро М.Т.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетнинг тиббиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларида ҳам ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, улардан пул ундирган фирибгарлар қўлга олинган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь