Чет элда қолиб кетган 43 ўзбек боласи Ўзбекистонга олиб келинди

Жамият

image

Ўтган йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2022 йил мобайнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 696 та мурожаатлар қабул қилинган. 

Мурожаатлар Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан тўлиқ назоратга олинган. 374 та мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилган. Жумладан:

•    64 та мурожаатлар қаноатлантирилган; 

•    310 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган. 

Алимент олиш ҳуқуқига доир 29 та мурожаатни ўрганиш давомида 2022 йил давомида Бош прокуратура томонидан 71 нафар тарбияланувчиларга ота-оналаридан 389,3 млн сўм алимент ундириб берилиши таъминланган.

“Шунингдек, мурожаатлар ичида жамоваий мурожаатлар ҳам кўп учрамоқда. Жумладан Республика бўйича 500 га яқин оғир ирсий касаллик фенилкетонурия билан оғриган болаларнинг ота-оналари номидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда таъкидланганидек, уларнинг фарзандлари учун мўлжалланган махсус тиббий озиқ-овқатлар етишмай қолаётгани фарзандларининг саломатлиги ва ҳаётига хавф туғдирган. 

Ота-оналар номидан аризада келтирилган важларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Бош прокуратура, масъул вазирликлар ҳамда идораларга хат билан мурожаат қилиниб, фенилкетонурия билан оғриган болаларга махсус тиббий озиқ-овқатлар етказиб берилди ва келгусида махсус тиббий озиқ-овқатлар етказиб берилишида вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф қилиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Республикамиз ҳудудидаги ёпиқ, шахслар ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган муассасаларда бола ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан 20 та муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди. Мониторинглар 6 та ҳудудда Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Фарғона, вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтқазилди. Мониторинглар давомида 100 га яқин фуқаролар билан учрашилди. 50 га яқин фуқаролар билан якка тартибда суҳбатлашилди”, дейди Фотима Мадраҳимова.

Таъкидланишича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган, болаларни Ўзбекистонга қайтаришда Ички ишлар вазирлиги билан кенг ҳамкорлик қилинмоқда. 2022 йил давомида Россиядан жами 37 нафар вояга етмаганлар, Қозоғистондан 4 нафар вояга етмаганлар, Туркиядан 2 нафар вояга етмаганлар жами 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг