Чет эл валютасига нисбатан сўмнинг курсини аниқлашда бозор механизмларидан фойдаланилади

Жамият 1068
image

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмнинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади. 

Бунда 

• валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги;

• валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлиги;

• резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани тартибга солувчи давлат органидир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.
Марказий банк чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилашда чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф асосида валюта курсини аниқлаш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутади.

Марказий банк валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.2
t
×