Чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида хабар бермаган Ўзбекистон фуқароларига жавобгарлик белгиланмоқда
Жамият
−
28 Сентябрь 2021
7568Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йилнинг 24 августдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирдиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қонун амалиётда Ўзбекистон фуқароларини фуқароликдан чиқмасдан, чет давлат фуқаролигини олиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида бўлган ва чет давлат фуқаролигини олган шахсларни, чет давлат фуқаролигини қабул қилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида хабар бериш тартиби жорий қилинди;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролиги олганлиги хақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилди;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахс томонидан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти ёки идентификация ID-карталаридан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди;
- Давлат хизматчилари ёки ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёки давлат органларида ташкилий-бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик функцияларни бажарадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролиги олганлиги ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик белгиланди.
Қонун имзоланиб кучга кириши билан қуйидаги натижаларга эришилади:
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишдаги ҳуқуқий бўшлиқ бартараф этилади;
- чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун жавобгарликни белгилаш орқали, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, айниқса, давлат хизматчиларининг масъулияти оширилади;
- Ўзбекистон Республикасида икки фуқаролик билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олди олинади;
- соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлиши таъминланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь