Чартер рейслар жадвали ўзгарди. Тўлиқ рўйхат билан танишинг

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси хорижий давлатлар томонидан парвозларни амалга оширишга қўйилаётган вақтинчалик чеклов чораларидан келиб чиққан ҳолда сўнгги икки ҳафтага режалаштирилган чартер рейслари жадвалини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Чертер рейслар жадвалининг қайта кўриб чиқилишига амалга оширилаётган чартер рейслари бажарилиши мунтазамлигини таъминлаш, ушбу жараёнда учувчилар ва борт кузатувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж аъзоларини ҳар бир рейсдан сўнг кучайтирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги рейсга қадар ўз-ўзини изоляциялаш сабаб бўлган. 

6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиба амалга оширилади:

6 июль Сеул – Тошкент – Сеул  (Asiana airlines) 
6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways) 
7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент  (Uzbekistan Airways) 
8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент  (Uzbekistan Airways) 
8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia) 
10 июль Сеул – Тошкент – Сеул  (Korean airlines) 
12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул  (Asiana airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
15 июль Москва – Тошкент – Москва  (Ural airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways) 
19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)

Қайд этилишича, эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтриш чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

чертер рейс

Баҳолаганлар

732

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар