Черногория русларнинг кўчмас мулкларини музлатишга киришди 

Олам

image

Черногория тасдиқланган санкциялар рўйхатида бўлган Россия фуқароларининг кўчмас мулкларини музлатишга киришди. Тегишли ҳужжат Республика Вазирлар Маҳкамаси сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июнь куни Черногория Ички ишлар вазири Филип Аджич мамлакатда Россия фуқароларига тегишли 44 та кўчмас мулк объекти музлатилишини маълум қилган. Бу Украинадаги ҳарбий босқин муносабати билан Россия Федерациясига нисбатан жорий қилинган санкциялар режимига риоя қилиш доирасида амалга оширилган.

Черногория ҳукумати маълумотларига кўра, русларнинг мамлакатда 19 мингга яқин квартира, уй ва бошқа объектлари бор.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилниннг 1 март куни Черногория ҳукумати Европа Иттифоқининг Россияга қарши барча санкцияларига қўшилди. Черногория Президенти Мило Жуканович НАТО саммитидан кейин Украина билан бирдамлигини билдирди.

Айни пайтда Черногориянинг турли шаҳарларида Россияни қўллаб-қувватловчи акциялар ўтказилмоқда. Республика фуқаролари Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни талаб қилиб, тегишли қарорни мамлакат парламентида кўриб чиқиш учун зарур бўлган 6 минг имзо тўплашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг