Черногория парламенти ҳукуматга ишончсизлик вотумини эълон қилди

Олам

image

Черногория Ассамблеяси (парламенти) депутатлари бугун, 20 августга ўтар кечаси кўпчилик овози билан Дритан Абазович бошчилигидаги республика ҳукуматига ишончсизлик билдирди. Овоз бериш Қонунчилик ассамблеяси сайтидан эфирга узатилди.

"50 нафар депутат Черногориянинг 43-ҳукуматига ишончсизлик учун овоз берди, бир нафари бетараф қолди. Шу тариқа Вазирлар Маҳкамаси ишончни йўқотди, йиғилиш тугади", дея раёсат натижаларни эълон қилган.

Овоз бериш ташаббуси билан аввал ҳокимиятда бўлган Президент Мило Жукановичнинг Социалистлар демократик партияси (СДП) ва унинг ҳамкор партиялари чиққан.

Депутатлардан бирининг сўзларига кўра, 81 нафар парламентарийдан 68 нафари масала муҳокамасини қўллаб-қувватлаган, бунга Абазович кабинетининг 100 кун ичида Европа Иттифоқига аъзо бўлишга яқинлашиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани сабаб бўлган.

Ҳукуматга ишонч билдирилишига сабаб қилиб, Бош вазир СДП етакчиси Жуканович қарши чиққан Серб православ черкови билан Таъсис шартномасининг имзоланиши, жиноятчиликка ва Социалистлар демократик партиясига яқин бўлган коррупционер амалдорларга қарши кураш бошланганини кўрсатган.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Черногорияни 30 йилдан бери уюшган жиноятчилик, наркотик картеллари ва сигарет контрабандачилари бошқариб келмоқда.

Ўтган ҳафта Абазович февраль ойида Бар портида ҳибсга олинган 1,5 минг блок контрабанда сигаретани йўқ қилишда шахсан иштирок этган. Вазирлар Маҳкамасиша ишончлилик вотуми қабул қилиш бўйича муҳокамаси бир неча танаффуслар билан 12 соат давом этиб, бугун, 20 август куни ярим тундан кейин овоз бериш билан якунланди.

Абазович ишончсизлик вотумини "Социалистлар Демократик партияси ғалабаси" деб атади, аммо вақт ўтиши билан Жуканович сиёсий саҳнани тарк этишга мажбур бўлади, деган фикрни билдирди.

Янги парламент шаклланмагунга қадар Черногориянинг амалдаги Вазирлар Маҳкамаси техник мандатда қолади ва янги ҳукумат сайланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг