“Челси” ва “Барса” бир-бирига “ҳужум” қилмоқда
Спорт
−
06 Август 2022
3661Испаниянинг “Барселона” клуби “Челси” қанот ҳимоячиси Маркос Алонсони харид қилишга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, икки клуб келишиб олган ва трансфер ҳафта охирида эълон қилинади.
Инсайдерга кўра, Алонсо хариди каталон клубига 10 миллион евродан камга тушмайди. Қизиқарлиси, испаниялик ҳимоячи “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Айтиш жоизки, бундан олдинроқ “Челси” клуби “Барселона” қизиқиши доирасида бўлган Марк Кукурельяни илиб кетганди. "Аристократ"лар испан футболчисини 55 +7 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.
Мазкур ёзги трансферлар ойнасида “Барса” ва “Челси” клублари ўйинчилар учун тез-тез рақобатчига айланиб қоляпти. Хусусан, каталонияликларнинг янги азолари Жюль Кунде ва Рафинья танловда “Барса”ни “Челси”дан устун кўрди. Андреас Кристенсен эса эркин агент сифатида “Барселона” футболчисига айланди.
Шунингдек, Лондон клуби ҳам “Барса”нинг 3 футболчисидан бирини трансфер қилишга яқин турибди. Булар Френки де Йонг, Депай ва Аубамеянг. “Учар голланд” вакилининг хариди жуда яқин турибди. Чунки, Барса де Йонгни сотса, ўзига керак деб билган “Манчестер Сити” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани жамоага олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” Сезар Аспикулиэтани жамоага олиб келмоқчи эди. Лекин, “кўклар” Аспикулиэта ҳеч қаерга кетмаслигини қатъий белгилаб қўйди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, иккала клуб ҳам молиявий қийинчиликлар даврида трансфер ойнасини “ёндиришди”. “Барса” Левандовски, Франк Кессье, Андреас Кристенсен, Кунде, Рафинья каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олган бўлса, “Челси” Рахим Стерлинг, Калиду Кулибали, Гейбриел Слонина ва Карни Чуквуэмекинини ўз футболчиси сифатида таништирди.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь