“Челси” Рюдигерга ўринбосар топди
Спорт
−
25 Апрель 2022
3726Лондоннинг “Челси” клуби жорий йилнинг ёзида “Реал Мадрид”га йўл олиши кутилаётган Антонио Рюдигер ўрнига "Севилья" ҳимоячиси Жюл Кундени сотиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Экрем Қўнур Twitter'даги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, "Севилья" 23 ёшли футболчининг трансфери учун 70 миллион евро сўрайди. “Аристократлар” ҳам уларга 70 миллион ўтказиб беришга рози бўлиши мумкин. Чунки Рюдигернинг ўрни зудлик билан тўлдирилиши шарт.
Маълумот ўрнида, Кунде жорий мавсумда Ла Лиганинг 27 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Франциялик ҳимоячи ва “Севилья” ўртасидаги келишув 2024 йилда якунига етади. “Тransfermarkt” томонидан футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси