“Челси” Роналдуни сотиб олмайди

Спорт 1861
image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”дан “Челси”га ўтмайди. Бу ҳақда жоурналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби бош мураббийи Томас Тухель 37 ёшли ҳужумчининг трансферига қарши чиққан. “Челси” бор эътиборини бошқа футболчиларга қаратмоқда. Шунинг учун Тухель Роналдуни жамоада кўришни истамаяпти.

Қайд этилишича, португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш “Челси” хўжайини Тодд Боэли билан Роналдунинг трансфери борасида музокаралар олиб борган. Аммо бу масала бўйича якуний қарор мураббий томонидан қабул қилинади.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Тransfermarkt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.2
t
×