“Челси” раҳбари Тодд Боули Португалиядан клуб сотиб олмоқчи
Спорт
−
14 Сентябрь 2022
2369Лондоннинг (Англия) “Челси” клубига эгалик қилувчи америкалик Тодд Боули Португалиядан ҳам жамоа сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Челси”нинг хўжайини ўтган ёзда Лондон клуби академияси раҳбари Нил Бат ва агент Жорже Мендеш билан Португалиядан клуб сотиб олиш масаласини гаплашган. Музокаралар давомида жамоа сотиб олиш концепцияси муҳокама қилинган.
Бат “Челси” билан ҳамкорлик қилиш учун энг яхши жамоани топиш устида ишламоқда. Мендеш эса келишувга воситачилик қилиши мумкин.
SALT (Strategic Arms Limitation Talks ) анжуманида сўзга чиққан Боули “City Football Group” ва “Red Bull” каби кўп клубли жамоа шакллантириш ниятида эканлигини айтган.
“Биз кўп клубли модел яратиш ҳақида гаплашяпмиз. Мен қамров зонасини кенгайтиришда давом этишни истардим”, деган “аристократлар” раҳбари.
Маълумот учун, Тодд Боули АҚШдаги бир қатор бейсбол ва баскетбол жамоаларининг акциядори ҳисобланади. У 2021 йилда дунёга машҳур “Лос-Анжелес Лейкерс” баскетбол клубининг 27 фоиз улушини харид қилган эди.