“Челси” ПСЖдан футболчи сотиб олмоқчи бўлгани маълум бўлди 

Спорт

image

ПСЖнинг марказий ҳимоячиси ва сардори Маркиньос (Маркос Аоас Корреа) “Челси”га ўтиши мумкин бўлган. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил ёзда “аристократлар” бразилиялик футболчи учун 85 миллион евро таклиф қилган. У билан лондонликлар бош мураббийи Томас Тухелнинг ўзи шахсан қизиққан бўлса-да бу амалга ошмаган. Чунки ПСЖ Маркиньос сотилмаслигини айтиб, ушбу таклифни дарҳол рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Маркос Корреа тез орада парижликлар билан шартномасини 2026 йилнинг ёзига қадар узайтириши кутилмоқда.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи Лига 1 нинг жорий мавсумида 13 та ўйинда 3 та гол урган. ПСЖ билан 6 марта Франция чемпионати, кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бразилия терма жамоаси таркибида эса Олимпия ўйинлари (2016) ва Америка кубогида (2019) ғалаба қозонган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Челси ПСЖ Маркиньос

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг