“Челси”нинг янги эгаси трансферларга қанча пул бериши маълум қилинди
Спорт
−
25 Май 2022
3392"Челси"нинг америкалик янги эгаси Тодд Боэли жорий йилнинг ёзида трансферларга 200 миллион евро ажратиши мумкин. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
“Челси”нинг устувор вазифаси Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен ва Сезар Аспиликуэтанинг кетиши муносабати билан ҳимояни кучайтиришдир.
“Аристократлар”нинг асосий нишонлари ҳимоячилар Жюль Кунде (“Севилья”) ва Жошко Гвардиол (“РБ Лейпциг”). Умуман олганда, “Челси”нинг узун рўйхатига 8 нафар ҳимоячи ўйинчи киритилган, улар орасида Пау Торрес (“Вильярреал”) ва Хосе Хименес (“Атлетико”) ҳам бор.
Шунингдек, “Челси” ҳам Аурелиен Тчоуаменига даъво қилганди, аммо “Монако” ярим ҳимоячиси “Реал Мадрид”га ўтишни танлади. Бундан ташқари “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс 150 миллион фунтга баҳоланмоқда. Бунча маблағни битта футболчига тўлаш ўзини унчалик оқламаслигим мумкин.
Қайд этиш жоизки, Тимо Вернер, Ҳаким Зиеш ёки Кристиан Пулишичдан бири сотилса, “кўклар”бир йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган вингер Раҳим Стерлингни (“Манчестер Сити”) ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида 38 та учрашувдан сўнг, 74 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси